МЕТАМАТЕМАТИКА ҲАҚИДА

  Ислом Неъматов, Гулноза Хожиакбарова (Фергана, Узбекистан) |    Download article

Математика дарсларида ўрганиладиган ҳар бир математик тушунча ва улар орасидаги қонуниятлар ўқувчиларни атрофлича фикрлашга ўргатади. Ўқувчилар математик қонуниятларни босқичма-босқич ўрганишлари давомида уларнинг мантиқий тафаккури ривожланади, математик хулоса чиқариш маданияти шаклланади. Ўқувчиларни бирор математик қонуниятни ифода қилмоқчи бўлган фикрларини символик тилда тўғри ифодалай олишлари ва аксинча символик равишда ифодоланган математик қонуниятни ўз она тилида баёнлашга ўргатиш орқали уларда математик маданият шаклланади.