ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ИҚТИСОДИЁТНИ БАРҚАРОР ЎСТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ

  Б. Рустамов, Ш. Қурбаниязов (ТМИ, Ўзбекистон) |    Download article

Дунё ҳам жамиятни ўз бошидан мураккаб даврни кечирмоқда. 2008 йилдан бошлаб юз берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозни салбий оқибатлари ҳалигача сақланиб қолмоқда. Лекин Ўзбекистон шундай оғир даврда ҳам иқтисодиётни юқори суръатларда ўсишига эришмоқда. Бунга, 2012 йил якунлари мисол бўлади, бу даврда мамлакатимиз ялпи ички махсулоти 8,2 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси хажми 13,9 фоизга ошди. Экспорт ҳажми сезиларли равишда, яни 11,6 фоизга ўсди, экспорт қилинаётган маҳсулотлар таркиби ва сифати яҳшиланиб бормоқда. Бунинг натижасида ҳомашё бўлмаган тайёр товарларнинг улуши 70%дан зиёдни ташкил этмоқда. Ташқи савдо айланмасидаги ижобий салъдо 1 миллиард 120 миллион доллардан ошди.