РЕСПУБЛИКА БАНК ТИЗИМИДА БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

  Б. Султонов, М.Б. Султонов (Узбекистан,Ташкент) |    Download article

Республика банк тизими фаолиятига тўғри баҳо беришда банкларда бухгалтерия ишларини тўғри ташкил этиш ва бухгалтерия ҳисобини аниқ юритиш катта аҳамиятга эга. Бухгалтерия ҳисобини юритиш ишларини тўғри ташкил қилишда бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш талаб этилади. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи Марказий банк томонидан тартибга солиниши белгилаб берилган. Шунга кўра, Марказий банк томонидан тижорат банкларида бухгалтерия ишларини амалга оширишни таъминлайдиган меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилади ва такомиллаштириб борилади.