БЎЛАЖАК ПЕДАГОГЛАРНИ АХЛОҚИЙ ВА КАСБИЙТАРБИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

  Шовкат Кенжаев (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Мустақил Республикамизнинг «Таълим тўғрисида» ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да жамиятимизнинг келгуси иқтисодий, сиёсий соҳалардаги ривожи мамлакат аҳолисининг маънавий салоҳияти, кадрлар тайёрлаш ишининг сифатини кўтаришга боғлиқ эканлиги таъкидлаб ўтилган. Бўлажак ўқитувчи кадрларнинг касбий тайёргарлиги, уларнинг маънавий ва сиёсий етуклигини юксак даражаси мустақиллик даврида қабул қилинган бу аҳамиятли ҳужжатларнинг асосий масалаларини муваффақиятли ҳал этиш гарови бўлиб ҳисобланади. Ана шундай шароитда олий педагогик таълимнинг ўрни янада ортади. Бу эса узлуксиз таълим тизимининг босқичлари шахснинг тафаккури ва маънавий эҳтёжини қониқтириш ва шакллантиришни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Олий таълимдаги ислоҳотларда ўқитувчи кадрларни тайёрлашнинг сифатини яхшилаш зарурлиги алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган. Уларни амалга оширишда таълим муассасаларида дастурлар бўйича фанлардаги мавжуд назарияларни кенгайтириш, янада такомиллаштириш талаб қилинади.