ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИ

  Орзумурод Юсуфалиев (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Талаба - ёшларнинг фаолияти ва касб сифатлари билан боғлиқ жиҳатлар бир қатор олимларнинг тадқиқотларида ўз ифодасини топганлиги тадқиқ этилган. Ёшлар эгаллаши мумкин бўлган касб сифатлари, бу жараённинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида турли қарашлар мавжуд. Талабанинг илмий-амалий салоҳияти шунда кўринадики, у ўқувчилар гуруҳига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, уларга ўқув топшириқларини тақдим этиш технологиясини пухта ўзлаштириши лозим. Замонавий таълимнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ҳам ҳар бир талабани мустақил илмий фикрлашга одатлантиришдир. Талаба-ёшларнинг ўзига хос жиҳатларини билмасдан, уларнинг нималарга қодирлигини сезмасдан муваффақиятга эришиб бўлмайди. Ҳар қандай метод самарадорлиги талабалар гуруҳини пухта билишга боғлиқ. Шунинг учун ҳам замонавий ўқитувчида муҳим касб сифатларини шакллантириш таълим самарадорлигини таъминловчи омил вазифасини ўтайди.