ПЕДАГОГЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ НИЗОЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

  З.Бобаева, Д. Мирзабдуллаева ( Узбекистан, Наманган) |    Download article

Халқимиз сиёсий мустақиллик ва озодликни қўлга киритгач ўз тақдирининг чинаккам эгаси ўз тарихининг ижодкори ўзига хос миллий маданиятнинг соҳибига айланди. Мустақил Ўзбекистон халқларининг бой маданияти бебаҳо илмий фалсафий ва маънавий мероси, ноёб тарихимизнинг тикланиши учун зарур бўлган барча имкониятларни яратиб бермоқда. Халқимизнинг миллий онги, миллий ғурури, миллий ифтихори ўсиб маънавий дунёси кундан-кунга бойиб бормоқда. Бу эса мустақил давлатимизнинг маънавий асосини янада мустаҳкамлашга имконият яратиб бермоқда. Лекин бундан маънавият соҳасида ҳеч қандай муаммо йўқ, деган хулосани чиқариб бўлмайди. Бугунги кунда эркин фуқаро маънавиятини озод шахсни шакллантириш масаласи олдимизда турган энг долзарб вазифадир.