Ўзбекистонда ва МДХ (Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги) давлатларида микромолиялаштириш қуйидаги оммавий мақсадларни кўзлайди: -иқтисодий жиҳатдан камбағал, аммо фаол аҳоли учун муқобил молиявий хизмат кўрсатиш; -тадбиркорликни бошлаш учун молиявий қўллаб-қувватлаш; -мавжуд тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш; -якка тартибдаги тадбиркорликни қўллаш; МДХ давлатларида микромолиялаштириш билан 136 та нодавлат ташкилотлари, 5892 та Кредит уюшмалари, 14 та Микромолиялаштириш банклари, 33 та тижорат банклари шуғулланишмоқда. Агар ушбу ташкилотларнинг хизмат кўрсатиш бозорлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, тижорат банклари хизматларининг 73 фоизи, Микромолиялаштириш банкларининг 69 фоиз хизматлари шаҳар худудида, Кредит уюшмаларининг 49 фоиз хизматлари кичик шахарчаларда эканлигини кўришимиз мумкин. Нодавлат ташкилотлари(НТ) эса юкоридаги молия институтларидан фарқли равишда асосий хизматларини (36 %) қишлоқ жойларда кўрсатишмоқда.[3.55 б]
МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ ДАВЛАТЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МИКРОМОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Шухрат Шукуров (Ташкент, Ўзбекистон) | Download article