МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

  Севар Туляганова, Самара Абдуллаева (Ташкент,Узбекистан)  |    Download article

Ўзбекистон мустақилликка эришиши республика иқтисодиётида, жумладан аграр соҳада қишлоқ аҳолиси манфаатларига жавоб берувчи ўзига хос ислоҳотларни амалга оширишга киришилди. Ўрта Осиё минтақаси Совет давлати ҳукмронлиги йилларида энг йирик аграр-иқтисодий районлардан бири бўлиб, бу ҳудудда ўзлаштирилган ерлар бутун СССРдаги ўзлаштирилган ерларнинг ярмига тенг бўлган . Минтақавий мехнат таксимотига кўра Ўзбекистонда пахта хом ашё комплексини ривожлантириш назарда тутилган. Пахта валюта тушумига эга бўлган асосий хом-ашё бўлганлиги боис, ундан келадиган даромад пахта хом-ашёси етиштирган Ўзбекистонга эмас, умумий иттифоқ бюджетига тушар эди.