ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ПЕРСОНАЛНИ БОШҚАРИШНИНГ ҲОЗИРГИ ДАВР ЙЎНАЛИШЛАРИ

  Азиз Ахмеджонов (Ташкент, Узбекистан) |    Download article

Ўзбекистон иқтисодиётининг инновацион ривожланиш йўлидаги саъй-ҳаракати давлат ва жамиятнинг барча соҳалардаги, шу жумладан, таълим тизимидаги чуқур ислоҳотлар билан боғлиқ. “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” Қонунларининг қабул қилиниши мамлакатимиз салоҳиятининг беқиёс ривожланиши учун улкан омилдир. Ривожланган мамлакатларда касб таълими (шу жумладан олий таълим)нинг бош мақсади - рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва барча тоифадаги малакали ходимларни тайёрлаш орқали рақобатбардош хизмат кўрсатишдан иборат. Узлуксиз таълимни ташкил этишда унинг жаҳон талаблари даражасида бўлиши ҳамда у юксак маънавият заминида қурилишига катта аҳамият бериш кераклиги, давлат таълим стандартларини жорий этиш ва унинг механизмини ишлаб чиқиш муҳимлиги устувор соҳа сифатида кўриб чиқилганлиги бежиз эмас.