Мустақиллик йилларида мамлакатимиз миллий солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланди. Унинг асосий мақсади – солиқ тўловчилар ва давлат бюджети манфаатлари ўртасида ўзаро уйғунликни таъминлашга йўналтирилди. Бундай уйғунликни таъминлашнинг энг муҳим воситаларидан бири солиқ юкининг оптимал миқдорини белгилаш ва шу тариқа давлат бюджетини зарурий молиявий ресурслар билан таъминлаш, солиқ тўловчилар зиммасидаги солиқ мажбуриятларини уларнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир этмаслигига эришишдан иборат бўлди. Бугунги кунда, Ўзбекистонда икки поғонали – умумдавлат солиқлари ҳамда маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан иборат солиқ тизими амал қилмоқда. Умумжамият аҳамиятига молик умумдавлат солиқлари ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, экологик ва миллий хавфсизлик соҳаларида амалга ошириладиган чора-тадбирларни, маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан шаклланган молиявий маблағлар эса маҳаллий тузилмалар миқёсида режалаштирилган чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ МУҲИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Дилмурод Баймирзаев (Наманган, Узбекистон) | Download article