НЕМИС ТИЛИДАГИ РАНГЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ИБОРАЛАР

  Фарида Ходжаева (Ташкент, Узбекистан) |    Download article

«Тилшуносликда маълум лисоний ҳодисаларни турғун ёки идиоматик бирикмалар, иборалар, идиомалар, фразеологизмлар, фразеолексемалар сингари ва бошқа номлар билан аташга уринилади, уларни «олдиндан шаклланган», эркин бўмаган сўз занжирлари деб изоҳласа ҳам бўлади. Оғзаки ва ёзма нутқда, бадиий адабиётда, айниқса, халқ тилида бундай турғун иборалар кенг қўлланилади, улар баъзан бутун бир жумлалардан иборат бўлади. Бундай «сўз занжирлари» барча тиллар каби немис тилида ҳам жуда кўп: “durch dick und d¿nn gehen”-«cодиқ дўст бўлмоқ». «dick»-«йон», «dunn»-«ингичка», яъни қалин ўсган чангалзор ўрмонда кетаётган одамлар қандай шароит бўлмасин , чангалу дарахтлар йўғонми, ингичками, барибир бир-бирларига кўмакдош бўлиб йўл босилади, ибора шундай келиб чиққан. Ўзбек тилидаги «иссиғига ҳам, совуғига ҳам шерик бўлмоқ» иборасига тўғри келади. Ёки “ins grasse beissen” иборасини олсак, сўзма-сўз «майсани тишламоқ», маъносига кўра эса «ўлмоқ» бўлади.