Ҳозирги замон тилшунослигида икки асосий йўналишининг долзарб бўлиб турганлиги ҳозир сир бўлмай қолди. Булар функционал ва когнитив тилшунослик бўлиб, ХХ аср охири ва ХХI бошларида олиб борилаётган изланишлар муаллифларга мана шу икки йўналишдан бирини танлашга тўғри келади. Бу икки йўналиш бир моҳиятнинг икки ҳодисаси сифатида намоён бўлади, аниқроқ қилиб айтганда функционализм ёки функционал тилшунослик ўз моҳият эътибори билан тил тизимининг қай йўсинда ўз асосий вазифасини бажаришини аниқлаш ва тасвирлаш билан шуғулланса, когнитив тилшунослик борлиқнинг тил томонидан моделлаш имкониятларини тадқиқ қилади.
ГРАММАТИКАДА ТРАНСПОЗИЦИЯ ТУШУНЧАСИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Фируза Норбоева (Ташкент, Узбекистан) | Download article