БОЛАЛАР СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИИШ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШНИНГ ЭНГ МУҲИМ ВА САМАРАЛИ ОМИЛИДИР

  Шавкат Норқулов, Д.И. Раимов (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмаган авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, юксак маънавиятли, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш Ватанимиз келажагини таъминлаш ва барча эзгу мақсадларимизни амалга оширишнинг муҳим омилидир. Бу мақсад йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, болалар спортини ривожлантириш, таълим тизимини такомиллаштириш каби йўналишлардаги олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Фарзандларимизни юксак билимли ва заковатли, жисмонан бақувват инсонлар этиб камолга етказишнинг бош омили — болалар спортини ривожлантириш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.