Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида, хусусан, спорт соҳасида ҳам кескин ижобий ўзгаришлар содир бўла бошлади. Айниқса, юртбошимиз томонидан спорт соҳасини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилди. Бу бежиз эмас, албатта. Спорт - соғлом муҳитни яратишда, баркамол шахс, ёш авлодни ҳар томонлама жисмонан, руҳан ва маънан камол топтиришда ҳал қилувчи кучга эга. Сабаби, биз тараққиёт сари бораётган эканмиз, ҳали йўлимизда ечилиши керак бўлган турли психологик ва ижтимоий-психологик муаммолар талайгина. Масалан, шу кунларда ҳаёт талаби ва тарбия услублари ўртасида қандайдир заифлик, психологик бўшлиқ мавжуд. Бинобарин, мана шу бўшлиқни тўлдириш учун халқимизнинг бебаҳо анъаналари, менталитети, этнопсихологияси, ноёб қадриятларидан ҳисобланмиш халқ ҳаракатли ўйинлари жисмоний тарбия машғулотларида муҳим ўрин тутади.[1]
МАҲАЛЛАДА МИЛЛИЙ СПОРТ ЎЙИНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Дилмурод Мусурманкулов (Ташкент, Узбекистан) | Download article