ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ФИЗИОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ

  Алимардон Захритдинов, Д.И. Раимов (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Ҳаракат сифатлари яъни, тезлик,чаққонлик куч, чидамлилик ва эгилувчанлик спортчининг иш қобилиятини белгилашда унинг юқори натижага эришишида муҳим кўрсаткич бўлиб, улар ҳаракат малакасининг шаклланишида, такомиллашишида биргаликда ривожланади.Ҳаракат малакалари ва жисмоний сифатларнинг такомиллашиши ягона жараёндир. Ҳаракат сифатлари-куч тезлик ва чидамлилик ҳаракат аппаратининг бошқарилиши ва координасия механизмларини такомиллашиши туфайли ривожланади. Шу билан бирга, жисмоний сифатларнинг такомиллашиши функсионал ва морфологик силжишларга боғлиқ бўлади. Масалан, скелет мускуллари ва юрак мускулини гипертрофияланиши, ҳаракат координисиясининг такомиллашиши, ҳаракат аппаратидаги ўзгаришларга олиб келади.