ТАЪЛИМДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

  Лобар Мирзаева (Ташкент, Узбекистан) |    Download article

Замонавий таълим тизимининг хозирги даврнинг барча талабларига жавоб бера олмаслиги ва уни яхшилаш муаммосининг ўта долзарблиги жуда купгина Гарб ва Шаркнинг йуналишдаги университетларининг кўпчилик етакчи намоёндалари томонидан тан олинаяпти (AQSH, Xitoy, Yevropa xamjamiyati va boshqalar). Бу холатни ўзгартиришнинг асосий йўлларидан бири –технологик ва интеллектуал ривожланишнинг энг янги дастурий-техник воситаларини жалб қилишдир. Бундай воситалардан бири – интернетда амалга оширилган замонавий он-лайн кўринишидаги масофавий таълим тизимларидир. Таълим муассасаларида кулланилиши назарда тутилган бундай тизимлар ўз таркибига керакли иктисодий-назарий материалларни, уй топшириқларини, тестларни ва якуний имтиҳонларни қамраб олади. Иктисодиёт билан боглик булган назарий ва амалий машғулотлар эса фақат он-лайн кўринишида ташкил этилган бундай турдаги масофавий таълим тизимлари борган сари мураккаблашиб ва сифати ошиб бораётганини таъкидламасдан иложимиз йўқ.