ЎЗБЕКИСТОНДА МАРКАЗ ВА ҲУДУДЛАР МАНФААТЛАРИНИ МУТАНОСИБЛАШТИРИШ МЕЗОНЛАРИ

  Рўзимат Жўраев (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Ўзбекистонда марказ ва ҳудудлар манфаатларини мутаносиблаштириш жараёни етарлича ўрганилмаган бўлсада, олимлар томонидан марказ ва ҳудудлар муносабатларини мутаносиблаштиришнинг адолат, тенглик, қонунийлик, мувозанатлик ва бошқа талаблари, тамойиллари ҳамда мезонлари тавсия қилинган [1, с. 56]. Ушбу талабларнинг тизимлашмагани, мазкур жараённинг барча жиҳатларини қамраб олмаслиги уларни умумлаштириш ва кенгайтиришни тақозо қилади. Бизнингча, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларни мутаносиблаштиришнинг талабларини адолат, самарадорлик ва барқарорлик мезонлари шаклида ифодалаш мантиқийроқ кўринади. Ушбу мезонларга риоя қилиш кўзланган мақсадга эришиш, яъни инсон манфаатларини рўёбга чиқариш механизмини янада такомиллаштириш, сиёсий бошқарувни оптималлаштиришга хизмат қилади.