ИЖТИМОИЙ БИЛШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ

  Жахонгир Усмонов (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Ҳозирги давр ижтимоий тараққиёт жараёнида жамиятни илмий билиш ва бошқариш унда содир бўлаётган жараёнлар тараққиётнинг оқибатларини олдиндан кўра билиш ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Маълумки ҳар бир бир фан инсон билмлари системасида бошқа фанлар эгаллай олмайдиган, бошқа фанлардан кам бўлмаган маълум ўринни эгаллайди. Илмий билимлар, фаннинг қонун ва категориялари ўз – ўзидан, гумон ва фразаларнинг мажмуаси сифатида эмас, балки инсоннинг амалий эҳтиёжи, ишлаб чиқариш ва ижтимоий практиканинг талаблари асосида юзага келади ва такомиллашиб боради.