ЁШЛАР ДЕМОКРАТИК ТАФАККУРИНИНГ РИВОЖЛАНТИРИШНИ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

  Аъзамжон Тўхтабаев (Наманган, Узбекистон) |    Download article

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини барпо этишда Мустақиллик мафкурасини яратиш, ҳамда ёшлар онгига сингдиришда албатта, ёшлар руҳиятига таъсир этувчи, уни руҳан ва ақлан бойитадиган, завқлантирадиган воситалардан фойдаланиш зарур, чунки мафкура ҳаракат учун назарий асосдир. Бу назарий асосни ҳамма ҳам бир хилда қабул қилавермайди. «Миллий истиқлол мафкураси халқимизга хос бўлган энг муқаддас туйғу ва тушунчаларнинг мужассам ифодаси бўлиши керак».