ЁШЛАР ВА ТАРИХИЙ ОНГ

  Қодиржон Маҳкамов (Намаган, Узбекистан) |    Download article

Таянч иборалар: маънавий тарбия, авлод, тарих, аҳлоқсизлик, геосиёсий кучлар. Ватанимиз мустақиллиги йилдан-йилга тарихий хотирани тиклаш, анъана ва қадриятларимизни эъзозлаш, уларни замон талаблари асосида бойитиш ва ривожлантириш, ўзлигимизни англаш, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш учун улкан имкониятлар яратиб келмоқда. Халқимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтаётган тарихий йўлнинг нақадар буюклиги, амалга оширилаётган умуммиллий дастур ва режаларнинг бениҳоя серқирралигини кўрсатмоқда.