ОҒЗАКИ НУТҚНИНГ ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

  Гулчехра Инсапова (Наманган, Узбекистон) |    Download article

Ўта қудратли информация тарқатувчи техник воситаларга эга хозирги замонда оғзаки жонли холда кўпчилик олдида сўзлаш борган сари муҳим аҳамият касб этмоқда. Бизнинг давримизда нотиқлик санъати оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда халққа миллий истиқлол ғояларини етказиш, улар асосида тарбиялаш ва бошқаришнинг долзарб воситалари сифатида қайтадан шаклланмоқда.