МАҲМУД АЗ-ЗАМАХШАРИЙ – МИЛЛАТ ФАҲРИ

  Зохиджон Бозоров (Тошкент, Узбекистан) |    Download article

Бу беназир инсоннинг ибратларга тўлиқ ҳаёт йўли ва қолдирган бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ҳозирги давр учун ҳам фавқулотдда аҳамият касб этиши шубҳасиздир. Маҳмуд аз-Замахшарий ҳаёти ва ижоди билан чуқурроқ танишар эканмиз, у зотнинг фазилатлари-ю, ҳар қандай даҳо ҳавас қиладиган даражадаги ўгитлари, биз авлодлар учун собоқ бўладиган кўпдан-кўп намунавий, ибратомуз, тарбиявий жиҳатларининг гувоҳи бўламиз. Масалан, олим ўз она юрти Хоразмга нисбатан чексиз муҳаббати, ватанпарварлик туйғуси ва садоқатини қатор асарларида алоҳида таъкидлайди. Жумладан, ўз асарларидан бирида “Хоразм ваҳасида шунчалик кўп, беҳисоб гўзал фазилатлар мавжудки, дунёнинг бирор мамлакатида ҳам бунақасини кўрмадим”,-деб алоҳида ифтихор ва ғурур билан ўз ватанини таърифлайди. Ёки ўзининг “Рабийъ ул-аброр ва нусус ул-ахйар (“Эзгулар баҳори ва яхшилар баёни”) номли йирик асарида пайғамбаримизнинг яқин саҳобаларидан бири Абу Ҳурайра ривоят қилган бир ҳадисни келтиради, бунга кўра Расулуллоҳ Хоразмга ғоятда юксак таъриф бериб: “Хоразмда атиги бир кечагина тунаган инсон қандай бахтли-я! Хоразмнинг чангу ғубори теккан кишидан бахтли инсон бўлмаса керак! Хоразмда икки ракат бўлсада намоз ўқиган киши қандай бахтиёр инсона!-деб марҳамат қилган эканлар!”.