ТАЪЛИМ-ФАН-ТЕХНИКА ИНТЕГРАЦИЯСИ (Исҳоқхон Ибрат қарашлари мисолида)

  Бахром Боймуродов (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Интеграция тушунчаси бугунги кунда ижтимоий тараққиётнинг барча соҳаларида ўзига хос боғлиқликларни ифода этиб биргаликда, ҳамкорликда ривожланишни англатади. Бу атама тилимизда яқиндан бошлаб қўлланилаётган бўлсада аслида интеграциялашув тарихи қадимги даврларга бориб тақалади. Мисол учун қадимги Юнонистон ва Римда жамиятнинг етук вакиллари билим савиясини ва жамият тараққиётини ривожлантириш учун мавжуд мактаб вакиллари ўртасида баҳс-мунозара асосида ҳамкорлик алоқаларини олиб борганлар. Ўрта асрларга келиб Шарқ оламида сўнгра, янги ва энг янги даврда Ғарб оламида дин ва дунёвийликнинг ўзаро алоқалари йўлга қўйилиб умуминсоний маданиятнинг тараққиётига ҳисса қўшган даҳолар етишиб чиққанлар.