СОҒЛОМ АВЛОД ДУНЁҚАРАШИДА ЭКОЛОГИК ТАЬЛИМ – ТАРБИЯНИ СИНГДИРИШ ДАВР ТАЛАБИ

  Б.Т.Умматов, И.Зикиров, Ш.И. Абдуллакулов, З.И.Ташбекова, (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Баркамол авлод вакилларига пухта ва чуқур билим бериш билан бирга, уларни мехнатга лаёқатли, Она замин атроф-мухитини химоя қилувчи, ўлкамиз ўсимликлар оламини ва хайвонот дунёсини қадрловчи, қадимги ёдгорликларни кўз қорачиғидек асровчи инсон қилиб тарбиялаш – бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан хисобланади. Баркамол авлод ўз атрофини ўраб турган табиий мухитнинг инсон талаб – эхтиёжини таьминлайдиган бирдан - бир табиий манба эканлигини, хозир биз ўз эхтиёжимиз учун хам зарурлигини, улар фақат табиат қучоқ – бағридагина хосил бўлишини хар томонлама тушуниб олишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай жараёнда ўқувчи – ёшлар теварак – атрофда пайдо бўлаётган экологик муаммолар нақадар чигаллашиб кетганлигини тушуниб етадилар. Бу чигалликларни ечишда ўқувчи ёшларнинг маданиятини шакллантириш мухим ахамиятга эга бўлади. Умуман, ўқувчиларга экологик тарбияни оиладан, боғчадан бошлаб босқичма – босқич (мактаб, лицей, касб – хунар коллежлари, олий даргох) давом эттирилиб берилса, самара жуда юқори бўлади деган фикрдамиз.