ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ

  Ботиржон Маллабоев (Наманган, Узбекистон)  |    Download article

Мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиёт сари ривожланиб бораётган мамлакат бўлиб, унинг тараққиёти фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳажмининг кенгайиши, уларни амалга ошириш ва самарали ҳимоя қилиш кафолатларининг мустаҳкамланиши билан боғлиқ ҳолда кечмоқда. Мамлакатимизда мустақиллик эълон қилингандан бери инсон ҳуқуқларига амал қилиш, уларни ҳимоя қилиш, халқаро ҳуқуқ нормалари даражасига мос бўлишини таъминловчи қонуний асослар ва ташкилий тизимни шакллантириш борасида дадил қадамлар қўйилмоқда, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, бу борада кафолатлар яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича этарли билим ва кўникмаларга эга бўлган, ўз ҳақ-ҳуқуқларни танийдиган, ўз кучи ва қобилиятига таяниб яшайдиган баркамол авлодни шакллантириш масаласи устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.